Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил “20” сентябрдаги 174-сонли буйруғига илова Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тўғрисидаги НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг (кейинги ўринларда Ҳавза бошқармаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди. 2. Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ–3672-сон қарори билан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сонли қарори ва Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 октябрдаги 218-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6200 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5055 сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 77 сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик хужжатларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 573 сонли қарори ва Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 174 сонли буйруғи билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган. 3. Ҳавза бошқармаси сув ресурсларини бошқариш, сувнинг ҳисоби, ҳисоботи ва балансини шакллантириш сохасида Андижон вилоятида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли тасирининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органи ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига бўйсунади. 4. Ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади. 5. Ҳавза бошқармаси ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади. 6. Ҳавза бошқармасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. 7. Ҳавза бошқармаси ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, улар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банкларда ҳисобварақларига, эгадир. 8. Ҳавза бошқармасининг расмий номланиши: а) давлат тилида: тўлиқ – Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, қисқартирилган номи – Норин-Қорадарё ИТҲБ; б) рус тилида: тўлиқ – Бассейновое управление ирригационных систем Нарын-Карадарья, қисқартирилган номи – Нарын-Карадарья БУИС; в) инглиз тилида тўлиқ номи- Narin-Karadarya basin administration of irrigation systems қисқартирилган номи- Naryn-Karadarya BAIS 9. Ҳавза бошқармасининг жойлашган манзили (почта манзили): Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Н.Охунов кўчаси, 35-уй. 2-боб. Ҳавза бошқармаси тузилмаси 10. Хавза бошқармаси тузилмасига қуйидагилар киради: 1. Хавза бошқармасининг Марказий аппарати 2. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси 3. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Мелиоратив экспедиция 4. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги “Андижонсой” ирригация тизими бошқармаси 5. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги “Шахрихонсой” ирригация тизими бошқармаси 6. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги “Қорадарё-Майлисой” ирригация тизими бошқармаси 7. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги “Савай-Оқбурасой” ирригация тизими бошқармаси 8. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги “Улуғнор-Мазгилсой” ирригация тизими бошқармаси 9 Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Андижон туман ирригация бўлими 10. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Асака туман ирригация бўлими 11. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Балиқчи туман ирригация бўлими 12. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Бўстон туман ирригация бўлими 13. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Булоқбоши туман ирригация бўлими 14. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Жалақудуқ туман ирригация бўлими 15. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Избоскан туман ирригация бўлими 16. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Қўрғонтепа туман ирригация бўлими 17. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Мархамат туман ирригация бўлими 18. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Олтинкўл туман ирригация бўлими 19. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Улуғнор туман ирригация бўлими 20. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Пахтаобод туман ирригация бўлими 21. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Хўжаобод туман ирригация бўлими 22. Норин-Қорадарё ИТҲБ хузуридаги Шаҳрихон туман ирригация бўлими 3-боб. Ҳавза бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари 1-§. Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат: 11. Қуйидагилар ҳавза бошқармаси ва ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади: Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш; сув хўжалиги соҳасини комплекс модернизациялаш, минтақанинг сув хўжалиги объектларига фан-техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологияларни, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсати амалга оширилишини таъминлаш; сув хўжалигига хорижий инвестициялар, грантлар ва техник ёрдамларни жалб этиш чораларини кўриш, лойиҳаларни бошқаришга мувофиқ улардан самарали фойдаланишни таъминлаш; сув ресурсларини бошқаришнинг тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш чораларини кўриш; кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш мунтазам равишда самарали ташкил этилишини таъминлаш; сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизмлари ва аутсорсингни жорий қилишда иштирок этиш; сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларини бошқаришни рақамли технологиялар асосида амалга оширишни ташкил этиш; ҳудудий бўлинмалар таркибидаги ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш. 12. Қуйидагилар ҳавза бошқармасининг асосий функциялари ҳисобланади: сув хўжалиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ривожлантириш механизмлари ва стратегияси амалга оширилишини таъминлайди; сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурлар самарали амалга оширилишини таъминлайди; Вазирлик буйруқлари ва Ҳайъати қарорларини бажариш бўйича ишларни ташкил этади; халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг инвестициялари, имтиёзли кредитлари, грантлари ва техник ёрдамларини жалб этишга кўмаклашади, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлайди; маҳаллий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади ҳамда улардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлайди; Вазирликка сув хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар киритади ҳамда уларни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилади; сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, сувни бошқариш самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини фаол жорий этишни таъминлайди; сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларни тузиш, уларни ривожлантиришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектлари техник ҳолати, уларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича мониторинг олиб боради; ер усти сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаришни амалга оширади; ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашади; ирригация ва мелиорация тизимлари, насос станциялари, сув омборлари ва бошқа давлат сув хўжалиги объектларидан самарали ҳамда ишончли фойдаланишни ташкил қилади; сув ресурсларини ҳисобга олиш ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади, давлат сув кадастрининг «Сувдан фойдаланиш» бўлимини юритишда иштирок этади; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор-дренаж сувларининг сифати мониторингини юритади; сув ресурслари прогнозини таҳлил қилади ва ирригация тизимлари, туманлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитларини белгиланган тартибда тасдиқлайди, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан тежаб фойдаланганликлари учун рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади; сув истеъмолчилари уюшмаларига сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномаларни тузиш, уларнинг суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва мониторинг юритади; сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларни, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этади; ҳудудий бўлинма, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкил қилади; ҳудудий бўлинма ва идоравий мансуб ташкилотларда сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва профессионал таълим муассасалари билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўқув-танишиш ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади; идоравий мансуб ташкилотларга кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда амалий ёрдам беради; сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизми ва аутсорсингни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Вазирликка киритади; сув хўжалиги объектларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ва мониторинг олиб боришда иштирок этади; сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилишни белгиланган тартибда ташкил қилади; насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, магистрал каналлар бошқармалари, ирригация тизими бошқармалари ва туманлар ирригация бўлимлари фаолиятини назорат қилади. 2-§. Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари 17. Қуйидагилар Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг (кейинги ўринларда — насос станциялари ва энергетика бошқармалари) асосий вазифалари ҳисобланади: Вазирликка ва Ҳавза бошқармасига юкланган вазифалар ҳамда функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш; насос станциялари ва энергетика бошқармаларига тегишли давлат насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, подстанциялар, трансформаторлар, электр узатиш ва алоқа тармоқлари, автотранспорт воситаларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг ишончли ишлашини ҳамда такомиллаштирилишини таъминлаш; насос станциялари ва суғориш қудуқлари ҳамда мелиоратив насос станциялари ва қудуқларнинг самарали ишлашини таъминлаш; электр энергияси ва бошқа ресурсларни иқтисод қилувчи замонавий технологияларни жорий қилиш, сарфланган электр энергияси ва етказиб берилган сувларнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш; ажратилган маблағлардан, моддий-техника ресурсларидан, техника жиҳозларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш; ўз ваколати доирасида молиявий ҳужжатлар, ойлик, чораклик ва йиллик электр энергияси ҳисоботлари, техник ҳисоботлар ва бошқа зарур бўлган ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишига ҳамда ҳаққонийлигига жавоб бериш. 18. Қуйидагилар насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг асосий функциялари ҳисобланади: насос станциялари ва энергетика бошқармаларига тегишли насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларни, сув узатиш тармоқларини, подстанцияларни, трансформаторларни, электр узатиш тармоқларини, алоқа ва автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказади; туб ва жорий таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга оширади; насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларнинг ажратилган сув олиш ва электр энергияси лимитлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари доирасида тегишли шартномалар асосида самарали ишлашини таъминлайди; сув ва ишлатилган электр энергияси ҳисоби ва ҳисоботини юритади, рақамли технологияни белгиланган тартибда жорий қилади; ажратилган электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материалларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширади; бюджет маблағлари ҳамда хўжалик фаолиятидан тушган маблағлардан белгиланган мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлайди ва тегишли статистика ва бухгалтерия ҳисоботини юритади; насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларни туб ва жорий таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади; насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларнинг ҳудудий бўлинмалар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган жадваллар асосида самарали ишлашини таъминлайди; сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари ва бошқа шахсларга шартнома асосида сув хўжалиги ҳамда қонунчилик ҳужжатларида ман этилмаган бошқа йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади; насос станциялари ва энергетика бошқармалари ходимларини белгиланган тартибда махсус кийимлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлайди; кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади, кадрлар малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкил қилади, кадрлар захирасини яратиш бўйича олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади; насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва ҳудудий бўлинмаларга киритади; насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқлардан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ва мониторинг олиб боришда иштирок этади. 3-§. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициянинг асосий вазифалари ва функциялари 19. Қуйидагилар Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедициянинг (кейинги ўринларда — мелиоратив экспедиция) асосий вазифалари ҳисобланади: Вазирлик ва ҳавза бошқармасига юклаган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш; суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш ва мелиоратив кадастрни ишлаб чиқиш; тизимидаги коллектор-дренаж тармоқларини техник соз ҳолатда сақлаш ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш; ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторинг қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва бошқа сув истеъмолчиларга ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш. 20. Қуйидагилар мелиоратив экспедициянинг асосий функциялари ҳисобланади: суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси ва ер ости сувларининг ҳолати ва сифати бўйича тизимли мониторинг олиб боради, маълумотларни даврий равишда таҳлил қилади; ирригация тизими каналлари ва коллекторларда сувнинг сифати бўйича мониторинг олиб боради; суғориладиган ерларнинг мелиоратив кадастрини ҳамда сув ва туз балансларини ишлаб чиқади; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар беради ҳамда ижроси бўйича назорат олиб боради; магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги гидротехник иншоотларнинг техник ҳолати бўйича мониторинг юритади, уларни таъмирлаш-тиклаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади; мелиоратив насос станциялари ҳамда вертикал дренаж қудуқларининг иш режимини белгилайди ва ижроси бўйича мониторинг олиб боради; коллектор-дренаж тармоқлари соҳил бўйи минтақасини муҳофаза қилиш чораларини кўради; ерларнинг мелиоратив ҳолати, ирригация тизими каналлари ва коллекторлар сувининг ҳолати ва сифатини назорат қилишга рақамли ва геоахборот технологияларини жорий қилади; сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларига уларнинг коллектор-дренаж тармоқларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар беради; ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича устувор лойиҳаларни аниқлаш ҳамда ҳудудий дастурларни шакллантиришда иштирок этади ва ҳудудий бўлинмаларга таклифлар беради; коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг сифати бўйича мониторинг олиб боради; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш соҳасига илм-фан ютуқларини, геоахборот технологиялари бўйича илғор тажрибаларни, шунингдек, инновацион усулларни жорий қилади; коллектор-дренаж тармоқларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва ҳудудий бўлинмаларга киритади; коллектор-дренаж тармоқларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ва мониторинг олиб боришда иштирок этади. 4-§. Ирригация тизими бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари 13. Қуйидагилар ирригация тизими бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади: Вазирликка ва ҳавза бошқармаси юклаган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш; ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини техник соз ҳолатда сақлаш, улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш; йирик ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштириш; сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, рақамли технологияларни жорий қилиш, сувнинг ҳисоби бўйича шаффоф тизимни яратиш; ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилиш; сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини модернизациялаш чораларини кўриш. 14. Қуйидагилар ирригация тизими бошқармаларининг асосий функциялари ҳисобланади: ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини тизимли равишда ўрганиб боради ва уларни соз ҳолатда сақлайди; ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларининг улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлайди; ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини бошқаришни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида автоматлаштириш бўйича ҳудудий бўлинмаларга таклифлар беради ҳамда белгиланган тартибда ижросини ташкил қилади; гидропостларни техник соз ҳолатда сақлайди, уларни такомиллаштириб боради, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади; сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилади, сувнинг ҳисоби бўйича шаффоф тизимни амалга оширади; сувдан фойдаланиш бўйича тегишли шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштиради, сув ресурсларини ҳавза бошқармаси томонидан тасдиқланган сувдан фойдаланиш режалари бўйича туманлар ирригация бўлимлари ва бошқа сувдан фойдаланувчиларга етказиб беради; ирригация тизими каналларига ўрнатилган насос станцияларини ишлатиш режимларини белгиланган тартибда келишади ҳамда ижросини таъминлайди: умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритиш бўйича ҳудудий бўлинмаларга таклифлар киритади; ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этади; ажратилган бюджет маблағлари ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди. 5-§. Туманлар ирригация бўлимларининг вазифалари ва функциялари 15. Туманлар ирригация бўлимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Вазирликка ва ҳавза бошқармасига юклаган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш; туман сув хўжалиги тизимини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш; сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш чораларини кўриш; туман сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизми ва аутсорсингни жорий қилишда иштирок этиш; туман сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилиш. 16. Қуйидагилар туманлар ирригация бўлимларининг асосий функциялари ҳисобланади: ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашади; ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини тизимли равишда ўрганиб боради, уларни соз ҳолатда сақлайди ва ишончли ишлашини таъминлайди; қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради; сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, уларнинг самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини жорий этишни таъминлайди; сув истеъмолчилари уюшмаларига сувни бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан самарали фойдаланишда кўмаклашади, сув хўжалиги объектларини таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш ишларини мувофиқлаштиради; сув истеъмолчилари уюшмаларига сув истеъмоли бўйича шартномалар тузиш, суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради; сув истеъмолчиларига илмий асосланган суғориш режимларини, томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишни ташкил қилишга кўмаклашади; суғориш тармоқларини таъмирлаш ва уларни ривожлантиришни, шунингдек, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишни мувофиқлаштиради; сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва туман бўйича сув олиш лимитларини белгилаш, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан тежаб фойдаланишни рағбатлантириш бўйича ҳавза бошқармасига таклифлар киритади; туман сув хўжалиги объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этади; ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини ва қарздорликларнинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва кенгайтириш асосида сув истеъмолчилари ва сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади; сув истеъмолчилари ва уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасида тузилган шартномалар бажарилиши мониторингини юритади; туман ирригация бўлими раҳбар ва мутахассислари, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил қилишга кўмаклашади; сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва профессионал таълим муассасалари билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўқув-танишиш ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади; туман сув хўжалиги объектларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва ҳавза бошқармасига киритади; туман сув хўжалиги объектларидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида фойдаланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ва мониторинг олиб боришда иштирок этади. 4-боб. Ҳавза бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 1-§. Ҳавза бошқармасиининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 17. Ҳавза бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни идоравий мансуб ташкилотлардан, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш; ўз ваколатлари доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил қилиш; ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича Вазирликка, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш; сув хўжалиги масалалари бўйича келишиш учун киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш; сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш. Ҳавза бошқармаси қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 18. Ҳавза бошқармаси: Ҳавза бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; Ҳавза бошқармасининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш; Вазирлик ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиладиган қонунчилик ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг сифати; Вазирлик ва маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг тегишлича бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари; туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида ҳудудий бўлинмаларга таклифлар тайёрлаш; ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир. 2-§. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасии ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 19. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни ҳудудий бўлинмаларнинг идоравий мансуб ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраб олиш; ўз ваколати доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил қилиш; ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича ҳавза бошқармасига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш; сув хўжалиги масалалари бўйича келишиш учун киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш; ўз фаолияти учун кундалик зарур бўлган материаллар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни белгиланган тартибда қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан харид қилиш; сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 20. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси: Ҳавза бошқармаси билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; Ҳавза бошқармаснинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш; Ҳавза бошқармаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати; Ҳавза бошқармаси томонидан қабул қилинган буйруқларнинг тегишлича бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари; аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш; сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир. 3-§. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 21. Мелиоратив экспедиция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни ҳудудий бўлинмалар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш; ўз ваколатлари доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил қилиш; ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича Ҳавза бошқармасига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича устувор лойиҳаларни аниқлаш ва амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш; ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш. Мелиоратив экспедициялар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 22. Мелиоратив экспедиция: Ҳавза бошқармаси билан биргаликда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; мелиоратив экспедиция фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш; Ҳавза бошқармасига киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати; Ҳавза бошқармаси томонидан қабул қилинган буйруқларнинг тегишлича бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари; аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир. 4-§. Ирригация тизими бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 23. Ирригация тизими бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни ҳудудий бўлинмалар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш; ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ҳавза бошқармасига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш; сув хўжалиги масалалари бўйича киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифларни кўриб чиқиш ва хулосалар бериш; ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотлари ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш. фавқулодда ҳолатларда ирригация тизими бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда жалб қилиш; Ирригация тизими бошқармаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 24. Ирригация тизими бошқармалари: Ҳавза бошқармаси билан биргаликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; Ҳавза бошқармаси фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш; Ҳавза бошқармасига киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати; Ҳавза бошқармаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари; аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш; сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир. 5-§. Туманлар ирригация бўлимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 25. Туманлар ирригация бўлимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни ҳудудий бўлинмалар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш; ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ҳавза бошқармасига ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш; сув ресурсларидан фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш; ирригация тизими каналлари ва улардаги гидротехника иншоотлари ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза киритиш. Туманлар ирригация бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. 21. Туманлар ирригация бўлимлари: ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; ҳудудий бўлинмаларга киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати; Ҳавза бошқармаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиши сифати, якуний натижалари ва оқибатлари; ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда туманларнинг (шаҳарларнинг) инфратузилмасини комплекс ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган тизимли камчиликларни аниқлаш, туманлар (шаҳарлар) сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш; туманларда (шаҳарларда) ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавобгардир. 5-боб. Ҳавза бошқармаси раҳбарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: 22 Ҳавза бошқармаси раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш; Ҳавза бошқармаси фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирликнинг тегишли ҳужжатлари билан мазкур бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш; Ҳавза бошқармасининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари. фармойишлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чораларни амалга ошириш ҳамда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш; Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Вазир, Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарор ва фармойишлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш; ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида хизмат вазифаларини тақсимлаш, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг айрим йўналишлари учун шахсий масъуллик даражасини белгилаш; ҳудудий бўлинмалар фаолиятини режалаштириш, ўз ўринбосарларининг даврлар бўйича иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш; ҳудудий бўлинмаларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш; ҳудудий бўлинмаларни Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлари бўш ўринларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тавсия қилинган, шунингдек, ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш; ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг хизмат вазифалари ва берилган топшириқлар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш; ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш; ҳудудий бўлинмалар миқёсида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сон Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ҳудудий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичлар сўзсиз бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ва Вазирнинг тегишли ўринбосарларига (шу жумладан, биринчи ўринбосарга) ҳудудий бўлинманинг белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни қабул қилиш бўйича таклифлар киритиш; ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш; ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлигини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш; жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ олиб бориш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, белгиланган муддатда ва тартибда фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларининг жойларда қабул қилинишини йўлга қўйиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига асосан уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан тушган аризаларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш; Ҳавза бошқармаси номенклатурасига кирадиган ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш; давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган махфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш. 23. Туманлар ирригация бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: функционал вазифаларни ходимлар ўртасида ва фаолиятнинг алоҳида йўналишлари бўйича тақсимлаш, уларнинг масъулияти даражасини белгилаш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан туманлар ирригация бўлимлари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, туманлар ирригация бўлимлари ходимларининг топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш; Вазирлик Ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари, Ҳавза бошқармасининг буйруқ ва топшириқлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарор ва фармойишларини ўз вақтида ва сифатли ижро этишни таъминлаш; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш; Ҳавза бошқармас раҳбарига, уларнинг ўринбосарларига туманлар ирригация бўлимларига кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш ҳамда уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, туманлар ирригация бўлимларида кадрлар захирасини шакллантириш; Туманлар ирригация бўлимлари ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш; туманлар ирригация бўлимларида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; туманлар ирригация бўлимлари ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида ҳудудий бўлинмаларга таклифлар киритиш; давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган махфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш. 6-боб. Ҳавза бошқармаси раҳбарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар: 24. Ҳавза бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши; Ҳавза бошқармаси масъул бўлган мазкур Низомда кўрсатилган соҳалар; мазкур Низомдакўрсатилган ўзларининг функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши. 25. Туманлар ирригация бўлимлари раҳбарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар: туманлар ирригация бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши; туманлар ирригация бўлимлари масъул бўлган мазкур Низомда кўрсатилган соҳалар учун; мазкур Низомда кўрсатилган ўзларининг функционал вазифаларини сифатли бажарилиши. 7- боб. Ҳавза бошқармаси фаолиятини ташкил этиш Ҳавза бошқармаси раҳбарияти. 26. Бошқармага вилоят ҳокими билан келишилган холда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. 25. Бошқарма бошлиғининг икки нафар ўринбосари бўлиб, уларнинг биттаси бошлиқнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади. 26. Вилоят ҳокими таклифларига кўра- Ҳавза бошқармасининг бошлиқ ўринбосарлари, Ирригация тизими бошқармалари, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ва Мелиоратив экспедиция бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан ловозимларига тайинланадилар ва лавозимларидан озод қилинадилар. 27. Бошлиқ вақтинчалик бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини бажариш Бошлиқ ўринбосарларига мажбуриятларни тақсимлаш асосида амалга оширилади. Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан қуйидаги ходимлар лавозимларга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади: 28.Ҳавза бошқармаси марказий аппарати бошқарув ходимлари танлов асосида, тегишли бошлиқ ўринбосарларининг таклифига кўра, Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. 29. Туманлар ирригация бўлимлари бошлиқлари тегишли туман ҳокимлари ва Вазирлик билан келишган ҳолда Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Хавза бошқармаси хузуридаги Ирригация тизим бошқармалари, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ва Мелиоратив экспедиция бошлиқ ўринбосарлари, Молия-хўжалик бўлими бошлиқлари, шунингдек, туман (шахар) ирригация бўлимларининг ўринбосарлари, бош хисобчилари вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида Ҳавза бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. 30. Ҳавза бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари Низомлари белгиланган тартибда Бошқарма томонидан тасдиқланади. 7-боб. Ҳавза бошқармаси марказий аппарати таркибий бўлимларининг бошқарманинг ҳудудий бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби 31. Ҳавза бошқармаси марказий аппарати бўлимлари унинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишини марказий аппарат таркибий бўлимлари раҳбарлари амалга оширадилар. 32. Ҳавза бошқармаси марказий аппарати таркибий бўлимлари унинг ҳудудий бўлимлари билан Ҳавза бошқармаси фаолиятининг йўналишлари бўйича ҳамкорлик қиладилар: 1) ҳудудий бўлимларга ва идоравий мансуб ташкилотларга топшириқларни етказадилар ва уларнинг бажарилишини назорат қиладилар; 2) таркибий бўлимларнинг фаолиятига бевосита тааллуқли масалалар бўйича Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларига расмий сўровномалар жўнатадилар ва уларнинг бажарилишини назорат қиладилар; 3) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иш режаларини таҳлил қиладилар, улар фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўрадилар; 4) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш самарадорлиги ва натижалари тўғрисидаги статистик ва бошқа маълумотларни, ҳисобот ва ахборот материалларини ўрганишни ташкиллаштирадилар; 5) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари амалий фаолиятини текширадилар, ўрганиб чиқадилар ва умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар; 6) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқадилар; 7) Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашишини уюштирадилар, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқадилар; 33. Ҳавза бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари Бошқарманинг марказий аппарати бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан: 1) Ҳавза бошқармаси раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот берадилар; 2) Ҳавза бошқармаси марказий аппаратига сув хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажариш бўйича иш фаолияти натижалари тўғрисида маълумот тақдим этадилар; 3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш давомида аниқланган иш фаолиятидаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар; 4) ўзининг фаолияти натижалари тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда Ҳавза бошқармасининг марказий аппаратига ҳисобот берадилар; 5) Ҳавза бошқармасининг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни тақдим этадилар; 6) ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар. 34. Ҳавза бошқармаси марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро муносабатлари жараёнида вужудга келган келишмовчиликлар Бошлиқнинг топшириғига кўра, тегишли ўринбосар томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам бартараф этилмаган бўлса, улар бўйича қарор бевосита Бошлиқ томонидан қабул қилинади. 8-боб. Ҳавза бошқармаси давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби 35. Ҳавза бошқармаси ўзининг вазифа ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. 36. Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Ҳавза бошқармасининг ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар. 37. Ҳавза бошқармасининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан назорат қилинади. 9-боб. Ҳавза бошқармасинингсоҳавий илмий-техник ва жамоатчилик-маслаҳат кенгаши 38. Ҳавза бошқармасида унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштириш учун таркибида Бошлиқ (хайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), ташкилот ва идоралар раҳбарлари, сув хўжалиги соҳасининг етакчи мутахассислари ва таркибий тузилмалар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари бўлган 9 кишидан иборат хайъат тузилади. Кенгаш аъзолари сони ва шахсий таркиби Бошлиқнинг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади. 39. Кенгашга қуйидаги вазифалар юкланади: сув хўжалигини барқарор ривожлантириш, сув хўжалиги соҳасида янги технологияларни жорий қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш, сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, сув хўжалиги инфратузилмаси объектларини ривожлантириш, ирригация тизимларини ҳавзавий бошқариш тамойили асосида ер усти сувларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мазкур Низомда белгиланган Ҳавза бошқармаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш; қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда сув хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган амалга оширилаётган комплекс, соҳавий ва ҳудудий дастурларни самарадорлигини амалга ошириш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилган ва тузатишлар киритилган ҳолда уларнинг натижадорлигини баҳолаш; Ҳавза бошқармаси ходимлари ва раҳбарларининг уларга юкланган қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида хамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар қабул қилган ҳолда Ҳавза бошқармаси ҳудудий бўлимлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда ташкил этиш; Ҳавза бошқармаси фаолияти соҳасининг ҳудудий ва соҳавий дастурларини амалга ошириш натижадорлигини чораклик ва тизимли асосда кўриб чиқиш; жойларда сув хўжалиги соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, вужудга келган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиққан ва қабул қилган ҳолда кенгайтирилган сайёр ҳайъат мажлисларини ўтказишни ташкил этиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Сув хўжалиги вазирлигининг топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш учун Ҳавза бошқармаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш. Шунингдек, кенгаш Ҳавза бошқармаси ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқишга ҳақлидир. 40. Кенгаш мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ҳавза бошқармаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин. 41. Кенгаш мажлисида унинг аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғи иштирок этса кенгаш мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади. 42. Кенгаш қарорлари Бошлиқнинг кўрсатмаси билан амалга оширилади. 43. Бошлиқ ва кенгаш аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Бошлиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида хабар берган ҳолда, мустақил қарор қабул қилади. Бундай вазиятда кенгаш аъзолари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ўз фикрларини билдиришлари мумкин. 44. Кенгашнинг фаолият юритиш тартиби кенгаш тасдиқлаган регламент асосида белгиланади. 45. Ҳавза бошқармаси таркибида Бошлиқ (кенгаш раиси), соҳанинг юқори малакали мутахассислари ва бошқа сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари бўлган соҳавий илмий-техник кенгаш тузилади. Соҳа илмий-техник кенгаши аъзолари сони, шахсий таркиби ва Низоми Бошлиқнинг буйруғи билан тасдиқланади. 46. Ҳавза бошқармаси таркибида Бошлиқ ўринбосари (Кенгаш раиси), Ҳавза бошқармаси фаолиятининг алоҳида йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлимлар раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва бизнес-уюшмалар вакиллари бўлган жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил қилинади. 10-боб. Ҳавза бошқармаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари 47. Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим. 48. Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари фаолиятининг самарадорлиги, натижадорлигини баҳолаш мезонлари, ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади. 49. Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари фаолиятининг самарадорлиги, натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида: Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари раҳбар-ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш; аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Бошқарма фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади. 11-боб. Ҳавза бошқармаси фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш 50. Давлат бюджети маблағлари, Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимларининг хўжалик фаолияти хисобидан олинган фойдалари, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа маблағлар Ҳавза бошқармаси ва унинг худудий бўлимларининг молиялаштириш манбалари ҳисобланади. Бунда иш ҳақи, икки ойлик иш ҳақи миқдоридаги мукофотлар ва ойлик иш ҳақи миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари, шунингдек, бошқа харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. 51. Ҳавза бошқармаси ходимларининг лавозим иш ҳақига ходимларнинг узоқ йиллик хизматлари асосида ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантириш тўловлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга ва бошқа қонун хужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 12-боб. Ҳавза бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги олдидаги ҳисоботи 52. Бошлиқ ҳавза бошқармасининг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига мунтазам равишда ҳисобот беради. 13-боб. Якунловчи қоида 53. Ҳавза бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.