Раҳбарият
Xamidov Xushnudbek Sobirovich
Boshliq
+998742235553
nq.havza@minwater.uz
Фуқароларни қабул қилиш Хафтанинг душанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача
Хамидов Хушнудбек Собирович – 1977 йил 31 августда Андижон вилояти Андижон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, муҳандис-гидротехник. 1996 йил Андижон Қишлоқ хўжалиги институтини, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Андижон вилояти Гидрогеология мелиоратив экспедицияси ишлаб чиқариш техника бўлими 1-тоифали мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи лавозимларидан бошлаган. Кейинчалик мазкур ташкилотнинг бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 2007-2007 йилларда Андижон вилояти Норин-Қорадрё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Гидрогеология мелиоратив экспедицияси материаллар, ўрнатиладиган ускуналар ҳамда асосий воситалар таъминоти бўлими бошлиғи, Андижон тумани мелиорация бўлими бошлиғи, 2007-2008 йилларда Андижон вилояти хокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибиятининг етакчи мутахассиси, 2008-2009 йилларда Андижон вилояти Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Гидрогеология мелиоратив экспедицияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси, 2009-2013 йилларда Андижон вилояти Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Гидрогеология мелиоратив экспедицияси бошлиғи, 2013- йилдан хозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимида иш фаолиятини олиб бормоқда.
Эргашев Шухратжон Абдунабиевич
Бошлиқнинг 1-ўринбосари
+998945600037
nq.havza@minwater.uz
Фуқароларни қабул қилиш Хафтанинг чоршанба куни соат 09:00 дан 16:00 гача
Эргашев Шухратжон Абдунабиевич– 1969 йил 2 апрелда Андижон вилояти Андижон шаҳри таваллуд топган. Маълумоти олий, муҳандис-гидротехник. 1993 йил Андижон Қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Андижон туманлараро каналлар бошқармаси Андижон шахрини сел сувларидан химоя қилиш участкаси техниги, “Хақиқат” канали участка бошлиғи лавозимида бошлаган. 1995-1995 йилларда Андижон туманлараро каналлар бошқармаси Андижон шахрини сел сувларидан химоя қилиш участкаси техниги, “Хақиқат” каналининг сув ўлчаш мухандиси, сувдан фойдаланиш бўлими мутахассиси, 1995-1996 йилларда Андижон вилояти сув хўжалиги бирлашмаси Сувдан фойдаланиш бўлими гидролог-гидрометр бош мутахассиси, 1996-2002 йилларда Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси сувдан оқилона фойдаланиш ва суғоришниилғор усулларини қўллаш бўлими бош мутахассиси, 2002-2003 йилларда Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўлими бошлиғи, 2003-2005 йилларда Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси Сув ресурслари баланси бўлими бошлиғи, 2006-2007 йилларда Вазирлар Махкамасига қарашли “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси рахбари, 2007 йилдан хозирги кунгача Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида иш фаолиятини олиб бормоқда.